Сифатли таълимни сифатли бунёдкорлик белгилайди

Bystxtb

Сифатли таълимни сифатли бунёдкорлик белгилайди

ush.jpgСергели тумани халқ таълими бўлимининг “Устоз -шогирд” мактаби фаолиятига анотация. ( см.стр. «Документы»)
Мамлакатимизда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури асосида таълим тизимини модернизациялаш, соҳа ходимлари учун замонавий шарт-шароитлар яратиш, таълим-тарбия мазмуни ва сифатини такомиллаштириш борасида мисли кўрилмаган, дунё тан олган ишлар амалга ошрилмоқда.
Ана шундай кенг миқёсли ўзгаришлар ва ислохотлар даврида ҳар қандай маданий жамиятда мактаб таълимининг истиқболдаги фаолиятини қандай омиллар асосида ташкил этиш масаласи янада долзарблашиши, шубҳасиз.
Айни пайтда, Давлатимиз томонидан барча соҳалар қатори замонавий мактаб таълими тизимини ҳам самарали ташкил этиш учун янгича илмий технологиялар, замонавий техник воситалар, намунавий бинолар ва жихозлар, асбоб –ускуналардан кенг фойдаланишга имкон яратилди.
Зеро, таълим муассасаларида таълим сифатини янада ошириш ўқитувчиларга амалий, амалий-методик ёрдам бериш, педагогик жамоалардаги тажрибали ўқитувчиларга издошларни бириктириш натижасида касбий лаёқатга эга, тажрибали, махоратли, мустақил фикрлайдиган назарий билимларни амалиёт билан уйғун холда олиб борадиган кучли мутахассисларимиз туманимиздаги салохиятли устозларимиз сонини орттиришга замин яратмоқда.
Сергели ТХТБ нинг “Устоз -шогирд” мактаби фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, туманимиздаги умумтаълим муассасалари 26 тани ташкил этиб, уларда жами 1343 нафар педагоглар фаолият олиб борадилар.
Шулардан, 132 (9,8%) нафари олий тоифали, 326 (24,2%) нафари биринчи тоифали, 424 (31,5%) нафари иккинчи тоифали, 451 (33,5%) нафари эса мутахассис тоифали педагогларни ташкил этади. Мазкур педагоглардан 616 (45,8%) нафари ёш мутахассисларни ташкил этади.
Фанлар кесимида ёш педагогларимизга амалий–методик ёрдам кўрсатиш, дарс жараёнларини тўғри ташкил этишда керакли маслахатлар бериш, педагогик жамоалардаги тажрибали ўқитувчиларга шогирд издошларни бириктириш “бугунги кун замонавий мактаби” нинг энг муҳим талаблардан бири деб ҳисоблайман.
Сергели ТХТБ томонидан танланган тажрибаси жихатдан юқори деб топилган устозлар келажакда ҳар бир фан йўналишида ташаббускор, ижодкор, илғор ва ўз касбининг ўзи сингари етук усталари даражасига етказишга ишонч билдираман.

Сергели тумани халқ
таълими бўлими мудири С.Р.Хамраев

About the author

stxtb administrator

You must be logged in to post a comment.