Joriy yilning 14-aprel kuni Sergeli tumanidagi 322-maktabida Jahon banki tomonidan moliyalashtiriladigan ta’lim loyihasi ko’magida O’zbekiston Respublikasi Ta’lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi va Taʼlim sohasidagi yutuqlarni baholash xalqaro assotsiatsiyasi o’rtasida tuzilgan shartnoma doirasida PIRLS-2021 tadqiqoti amalga oshirildi.Unda 322-maktabning qur’a tashlash yo‘li bilan tanlangan 4-“A” va 4-“K” sinflarining jami 55 nafar o‘quvchilari matnni o’qib tushunish darajasini baholash boʻyicha xalqaro tadqiqot ishtirokchilari bo‘lishdi. Tadqiqot jarayonida ishtirok etgan 4-sinf o‘quvchilarining ota-onalari ham ilk so‘rovnomalarda ishtirok etdi.
«Biz korrupsiyaga qarshimiz» insholar tanlovining shahar bosqichida Sergeli tumanidagi 267-sonli umumta’lim maktabining 10-sinf o’quvchisi Boltaboyeva Diyora faxrli I o
‘rinni egalladi.
Тошкент шаҳар Сергели туман 68-умумтаълим мактабида улуғ ўзбек мутафаккири ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган туман байрам тадбири бўлиб ўтди.
Анжуманда туманимиз ўқувчилари томонидан улуғ аллома ижодий меросидан ўрин олган ғазаллар ижроси тадбир иштирокчиларида катта таъсурот уйғотди.
Айниқса, ташкиллаштирилган саҳна кўринишларида Алишер Навоий асарлари қаҳрамонлари тимсоли гавдалангани барчанинг кўз ўнгида ўша давр руҳини намоён этди.
Сергели туман халқ таълими бўлими ўз тасарруфидаги таълим муассасаларининг спорт заллари ва майдончаларида дарсдан ташқари вақтларда ёшларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишларини ташкил этиш кўламини янада кенгайтириш мақсадида,
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!
Асосий мақсад: Ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожланишига кўмаклашиш, таълим муассасалари спорт объектлари қувватидан самарали фойдаланиш, жисмоний тарбия ва спорт орқали соғлиқларини мустаҳкамлашлари учун ташкил этиладиган спорт секция, соғломлаштириш гуруҳлари, спорт клубларида ёшларни шуғулланишларига кенг имкониятлар яратиш.
Асосий шартлар:
1. Секциялар таълим муассасасидаги ўқув дастури ва дарсдан ташқари спорт секцияларига ҳалақит бермаган ҳолда 21-00 га қадар қонунчиликда белгиланган тартибда ўз фаолиятларини йўлга қўйишлари шарт.
2. Ташкил этиладиган секциялар фаолиятини, жисмоний тарбия ва спорт бўйича зарур касб кўникмалари ҳамда тажрибага эга бўлган малакали мутахассис юритиши шарт.
3. Ташкил этиладиган секциялар фаолиятини белгилашда аҳолининг ёш тоифаларини эътиборга олиб, аёллар учун алоҳида секциялар ташкил этилиши мумкин.
ТАКЛИФ ЭТИЛАЁТГАН СПОРТ ОБЪЕКТЛАРИ
№ | Бўш спорт зали мавжуд мактаб рақами | Мактаб манзили | Спорт залини бўш кунлари | Спорт залини бўш соатлари |
1 | 76-мактаб | Наврўз кўчаси, 100-уй | Ҳафтанинг ҳар куни | 16:00-21:00 |
2 | 104-мактаб | Сергели 4 | Ҳафтанинг ҳар куни | 19:00-21:00 |
3 | 266-мактаб | Қўйлиқ 6 | Сешанба, пайшанба | 16:00-21:00 |
4 | 268-мактаб | Қўйлиқ 7 | Душанба, чоршанба, жума | 18:00-21:00 |
5 | 284-мактаб | Сергели 8 | Сешанба, пайшанба, шанба | 18:00-21:00 |
6 | 300-мактаб | Сергели 7 | Ҳафтанинг ҳар куни | 18:00-21:00 |
Мазкур таклифга қизиқиш билдирган тадбиркорлар Сергели туман халқ таълими бўлими (манзил: Обиҳаёт кўчаси 3а-уй, тел: 712572093) ёки юқорида қайд этилган таълим муассасаларининг маъмуриятига мурожаат қилишлари мумкин.
Таълим сифатини ошириш, аниқланган бўшлиқларни тўлдириш, ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш мақсадида Сергели туман умумтаълим мактаб ўқитувчилари учун Низомий номидаги ТДПУ профессор устозлари томонидан семинарлар ташкиллаштирилмоқда ва бу семинарларда устозлар ўз тажриба ва билимлари билан ўзаро ўртоқлашмоқдалар.
2021 йилнинг 7 январида Сергели туманидаги 6-ИДУМнинг математика фани ўқитувчилари томонидан «Ихтисослаштирилган синфларда математика фанини ўқитиш ва ўргатишнинг янги педагогик технологиялардан фойдаланиш усуллари» мавзусида ўқув семинар ташкиллаштирилди. Семинарга олий таълим муассасаларига кириш қамрови паст мактабларнинг математика фани ўқитувчилари ва туман мактабларида фаолият юритаётган ёш мутахассис математиклар жалб этилди.
Семинарда ОТМга кириш қамрови паст бўлган мактабларнинг табиий, филология, бошланғич таьлим ўқитувчилари учун ҳам маҳорат дарслари бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳар Сергели тумани 300-ИДУМнинг 11-синф ўқувчиси Отажонов Иззатилла ва 9-синф ўқувчиси Анвархонов Саидазимхон IT Park, One Million Uzbek Coders, Dubai Future Foundation, OSCE томонидан ўтказилган “Open Data Challenge 2020”да “NovaThrones” жамоаси бўлиб иштирок этишди. Ўзларининг Таълим соҳаси ва ота-оналар учун керакли бўлган “SchoolNet” веб-браузерини яратишиб танловда биринчи ўринни қўлга киритишди. Ўқувчиларга сертификат ва 6 000$ пул мукофоти берилди.
Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси томонидан туман хорижий тиллар методистлари ўртасида «The best creative English Methodist» кўрик-танлови бўлиб ўтди. Бу танловда Сергели туман ХТБ хорижий тиллар методисти Камилова Феруза Рустамовна фахрли II ўринни эгаллади.
Сергели туман халқ таълими бўлими томонидан жорий йилнинг 18 декабр куни тумандаги 329-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси топшириғига асосан тизимда олиб борилаётган ислоҳотларга жойлардаги кенг жамоатчиликнинг муносабатини ўрганиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини жойида ҳал қилиш ва вазирликка келаётган шикоятлар сонини камайтириш мақсадида «Сайёр қабул» ўтказиш режалаштирилган. Маълумот учун +998 99 862 90 48.
ТОШКЕНТ ШАҲАР ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ДЕКАБРЬ ОЙИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН САЙЁР ҚАБУЛЛАР РЎЙХАТИ
№ | Сайёр қабул ўтказиладиган шаҳар, туман номи | Сайёр қабул ўтказиладиган жой манзили | Сайёр қабул ўтказиладиган кун | Сайёр қабулларни қабул қиладиган масъул шахслар | Мурожаат учун телефон рақамлари |
1 | Шайхонтоҳур | 102-мактаб. Шайхонтоҳур тумани, Боғкўча маҳалласи, 27-уй. (Тинчлик метро) | 09.12.2020 | Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси масъул ходимлари, Шайхонтоҳур туман халқ таълими бўлими мудири, бўлим бошлиқлари, мактаб директорлари | +998944155535 |
2 | М.Улуғбек | 64-мактаб. М.Улуғбек тумани | 10.12.2020 | Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси масъул ходимлари, М.Улуғбек туман халқ таълими бўлими мудири, бўлим бошлиқлари, мактаб директорлари | +998 94 6324484 |
3 | Чилонзор | 162-мактаб. 3-катта Чилонзор МФЙ, 3-мавзе, 52-уй | 11.12.2020 | Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси масъул ходимлари, Чилонзор туман халқ таълими бўлими мудири, бўлим бошлиқлари, мактаб директорлари | +998909094044 |
4 | Бектемир | 289-мактаб. Бектемир тумани, Билол Нозим кўчаси, 46-уй | 14.12.2020 | Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси масъул ходимлари, Бектемир туман халқ таълими бўлими мудири, бўлим бошлиқлари, мактаб директорлари | +998 973940696 |
5 | Юнусобод | 70- мактаб. Юнусобод тумани, Шивли-2 | 15.12.2020 | Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси масъул ходимлари, Юнусобод туман халқ таълими бўлими мудири, бўлим бошлиқлари, мактаб директорлари | +998 90 9814949 71-234-97-65 |
6 | Яккасарой | 118-мактаб. Яккасарой тумани, Глинка кўчаси, 21 уй | 16.12.2020 | Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси масъул ходимлари, Яккасарой туман халқ таълими бўлими мудири, бўлим бошлиқлари, мактаб директорлари | +998977670083 |
7 | Яшнобод | 151-мактаб. Яшнобод тумани, Авиасозлар 2, 17А уй, Баркамол МФЙ | 17.12.2020 | Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси масъул ходимлари, Яшнобод туман халқ таълими бўлими мудири, бўлим бошлиқлари, мактаб директорлари | +998 97 4248486 |
8 | Сергели | 329-мактаб. Сергели тумани, 2- қурулиш ҳудуди, Ташаббус МФЙ | 18.12.2020 | Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси масъул ходимлари, Сергели туман халқ таълими бўлими мудири, бўлим бошлиқлари, мактаб директорлари | +998 99 8629048 |
9 | Миробод | 175-мактаб Саракўл кўчаси, 24-уй. | 21.12.2020 | Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси масъул ходимлари, Миробод туман халқ таълими бўлими мудири, бўлим бошлиқлари, мактаб директорлари | +998 97 7041802 +99871291-26-28 |
10 | Учтепа | 238-мактаб. Учтепа тумани, 21-мавзе | 22.12.2020 | Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси масъул ходимлари, Учтепа туман халқ таълими бўлими мудири, бўлим бошлиқлари, мактаб директорлари | +998939308050 |
11 | Олмазор | 24-мактаб. Олмазор тумани, Сағбон кўчаси, 109-уй | 23.12.2020 | Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси масъул ходимлари, Олмазор туман халқ таълими бўлими мудири, бўлим бошлиқлари, мактаб директорлари | +998 94 6239119 (71) 240-43-08 |
12 | ТШХТББ | ТШХТББнинг фаоллар зали, Мустақиллик кўчаси, 69-уй. | 24.12.2020 | Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи, бошлиқ ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари | +998712370893 |
Сергели туманидаги 329 — умумтаълим мактабида «Ёшлар ойлиги» дастури доирасида буюк сиймоларимизни акс эттирган «Энг яхши саҳна асари» кўрик танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Танлов ғолиблари туман ҳокимининг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан такдирландилар.