Category Archive Янгиликлар

Bystxtb

Ўқувчиларни PISA халқаро тадқиқотининг аниқ ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича топшириқлар билан ишлаш кўникмасини ривожлантириш

       Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги   ПФ-5538-сон “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида ўқувчиларни билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотларда (PISA,PIRLS ва бошқалар) умумтаълим мактабларининг ўқувчилари иштирок этиши белгиланган. Халқаро тадқиқотларга тайёргарлик ишларида амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда 15 ёшли ўқувчиларни аниқ ва табиий фанлардан PISA халқаро тадқиқотларига оид топшириқлар билан ишлаш кўникмасини ривожлантириш мақсадида Сергели тумани халқ таълими бўлими томонидан  2019 йилнинг 27 ноябрдан  4 декабрига қадар бўлим тасарруфидаги умумтаълим мактабларида ўқув-амалий семинарлар ташкил қилинди. Семинарларда таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган барча педагоглар ва 8-9-синф ўқувчилари иштирок этишди. Иштирокчиларни тренерлар Пахрамова Гулчеҳра, Ганиева Шоира, Боймуродова Муқаддас, Санаева Мастура, Жуманиёзов Эркабой ва Муродова Донахоллар халқаро тадқиқот дастурларига  оид маълумот билан тўлиқ таништириб, ўқувчиларга аниқ ва табиий фанлардан PISA халқаро тадқиқотларига оид топшириқлар берилди.

                                                      

Bystxtb

«Конституция менинг тақдиримда»

2019 йилнинг 19 ноябр куни тумандаги 68-умумтаълим мактабида «Конституция менинг тақдиримда» кўрик-танлови бўлиб ўтди. Танловда ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақидаги ўзларининг мустақил фикрларини баён қилиб, конституциямиз мазмун-моҳияти тўғрисида фикр билдирдилар. Танловда 317-умумтаълим мактабнинг 6-А синф ўқувчиси Ибрагимова Мухлиса диктант йўналиши, 104-умумтаълим мактабнинг 8-Б синф ўқувчиси Арзиқулова Мафтуна баён йўналиши, 32-умумтаълим мактабининг 10-А синф ўқувчиси Қудратова Дурдона иншо йўналишлари бўйича фахрли 1-ўринни эгаллаб, шаҳар босқичига йўлланма олишди. Ижтимоий йўналишда 303-умумтаълим мактабнинг 9-11 синф ўқувчиларидан ташкил топган «Ҳидоя» жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. Расм йўналиши бўйича 264-мактабнинг 2-синф ўқувчиси Эмиля Гарипулина, 104-умумтаълим мактабининг 3-Д синф ўқувчиси Ирода Озодбекова ва 300-ИДУМнинг 4-К синф ўқувчиси Сабина Ориповалар фахрли I ўринни эгаллаб, шаҳар босқичига йўлланма олишди.

                                    

 

Bystxtb

«Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим» 

2019 йилнинг 10 октябрь кунида Андижон вилоятида ўтказилган «Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим»  республика кўрик- танловининг республика босқичида Тошкент шаҳар Сергели туман 303- мактабнинг «Ҳидоя»  жамоаси фахрли 3- ўринни қўлга киритишди ва  Адлия бошқармаси томонидан 2- даражали диплом, планшет ва китоблар тўплами билан такдирландилар.

 

 

Bystxtb

«»Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини етказиш» мавзусида семинар ўтказилди.

Сергели тумани халқ таълими бўлими томонидан жорий йилнинг 15 ноябрь куни 7-умумтаълим мактабида мактаб директорлари ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари  учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини етказиш ҳамда Педагог кадрларни аттестациядан ўтказишда эксперт гуруҳининг фаолияти мавзулар юзасидан туман семинари ташкил этилди. Унда Сергели тумани халқ таълими бўлими ходимлари, тумандаги барча умумтаълим мактабларининг директор ва директор ўринбосарлари иштирок этди.

Семинарда Педагог кадрларни аттестациядан ўтказишда эксперт гуруҳининг фаолияти ҳамда  “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этилиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низом, педагог, психолог, ва кутубхона  ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари тўғрисида тушунчалар берилди. Намуна сифатида мактаблар томонидан 1 нафардан педагоглар фаолияти ўқитувчи, психолог ва кутубхона ходимлари фаолиятини мезонлар асосида баҳолаб кўрилди.

Bystxtb

“Умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш – таълим сифатини оширишнинг муҳим омили” мавзусидаги туман семинари

Сергели тумани халқ таълими бўлими томонидан  8-сонли умумтаълим мактабида мактаб директорлари ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари  учун   “Умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш-таълим сифатини оширишнинг муҳим омили” мавзусида туман семинари ўтказилди. Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ходими Алижон Шомуратов, Сергели тумани халқ таълими бўлими мудири Леонид Магай, тумандаги барча умумтаълим мактабларининг директор ва директор ўринбосарлари иштирок этди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори билан “Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом” нинг мазмун-моҳияти, умумий ўрта таълим муассасаларини аттестациядан ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда аттестацияга тайёргарлик кўришда халқ таълими ходимларининг вазифалари, умумий ўрта таълим мактабларини ички ва ташқи  баҳолаш тартиби тўғрисида тушунчалар берилди. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тайёрланган таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги видеоролик намойиш этилди.

Bystxtb

ЎЗБЕКИСТОН БАЙРОҒИ БУ – ЖОНИМИЗДИР

Давлат рамзлари ҳамиша муқаддас ва ардоқли саналади. Боиси уларда севикли Ватаннинг суврати, меҳру таровати, халқнинг мардонавор ўтмиши, бугунги фидокорлиги ва истиқболи баралла намоён бўлади. Улардан бири Давлат байроғидир. 18 ноябрь – Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати Сергели туман ҳокимлиги фаоллар залида “ЎЗБЕКИСТОН БАЙРОҒИ БУ – ЖОНИМИЗДИР” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, “Меҳнат Шуҳрат” ордени соҳибаси шоира Зулфия Мўминова, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актирисаси М.Мамадалиев,  Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрийлар бирлашмаси қошидаги “Ватанпарвар фидоийлар” бадиий жамоаси раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист истеъфодаги подполковник А.Ҳамроев, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сергели туман бўлинмаси  бошлиғи Б.Адилов, туман халқ таълими бўлими, туман маданият бўлими раҳбар ходимлари ҳамда мактаб, коллежи ўқувчилари иштирок этишди.

Жонажон Ўзбекистонимизнинг мовий, зангору оппоқ рангларга уйқаш, ҳилол Ой ва кумуш юлдузлар жилоланиб турган байроғини мағрур ҳилпираб турганини ҳар гал кўрганда кўнгилда ажиб туйғулар уйғонади, фахру ихтихор вужудингни қучади.

Бугун бу байроқ фақатгина Ўзбекистон Республикаси давлат рамзи эмас, у шу юртда туғилиб, шу заминнинг меҳридан қониб яшаётган барча эл-элатларнинг тинчлик ва аҳиллик тимсолига, қалбларни қалбларга яқинлаштирадиган, дилларни дилларга улайдиган воситага айланган. Дунёнинг қайси бурчида бўлманг, бу байроқ она юрт нафасини димоққа уради, қадрдон Ватанни ёдга солади.

              

Bystxtb

ХАЛҚАРО БАҒРИКЕНГЛИК

Сергели  туманидаги  301-сонли  умумий  ўрта таълим  мактабида “Халқаро Бағрикенглик” фестивали ўтказилди. Тадбирни ўтказишдан мақсад  Мамлакатимиз ҳудудида яшовчи барча инсонлар тенг ҳуқуқли фуқаролардир. Бу эса мамлакатимиз тақдирига таъсир этувчи қарорларни алоҳида олинган бир миллат эмас, балки кўп миллатли халқ қабул қилиши кераклигини англатади, ахир унинг гуллаб-яшнаши ҳам айнан шунга боғлиқ.

Мамлакатимизда бағрикенглик масаласига бундай эътибор бежиз эмас, чунки бизнинг мамлакатимиз кўп миллатли. Дарҳақиқат, Ўзбекистонда ўзбеклар билан бир қаторда қозоқлар, тожиклар, қирғизлар, туркманлар, руслар, корейслар, яҳудийлар, арманлар, грузин ва бошқалар – 130 дан ортиқ миллат вакиллари яшайди. Ушбу бағрикенлик фестивалимиз барча миллар вакилларининг миллий анъана ва удумлар, миллий либослар, миллий қўшиқ ва рақслар “Менинг бағрикенг дунёим” мавзусидаги энг яхши расмлар танлови, “Бағрикенглик менинг наздимда” мавзусидаги иншолар танлови бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг маънавият бошқармаси бош мутахасиси Ҳ.Рашидов, Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Киргизбаев, Республика маънавият-маърифат маркази Сергели туман бўлими бошлиғи Б.Адилов Сергели туман прокуратураси ходими М.Нуралиев, Сергели туман 3-сонли инспектори майор М.Азизова ва Сергели туман халқ таълими маънавий-ахлоқий тарбия шўъба раҳбари Г.Эгамбердиева ҳамда туман маданият бўлими ходимлари иштирок этди.

                      

Bystxtb

285- мактабда ташкил этилган “Қуёшча” ёзги соғломлаштириш оромгоҳининг биринчи мавсум очилиши

2017 йилнинг 14 июн куни Сергели ТХТМФМТТЭ бўлими тасарруфидаги 285-умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган “Қуёшча” ёзги соғломлаштириш оромгоҳи биринчи мавсум очилиш тадбири ташкил этилди. Тадбирда тумандаги  “Ёрқин хаёт ” маҳалла раиси   Ш.Рўзимов, маҳалла пофилактика нозирлари иштирок этишди.

13 12

Оромгоҳнинг биринчи мавсум очилиш тадбирида мактаб ММИБДЎ Р.Тошпўлатова сўзга чиқиб, мактабда ташкил этилган “Қуёшча” номли оромгоҳ тарбияланувчилар учун ташкил этилган  тадбирлар ва оромгоҳда фаолият юритаётган тўгараклар ҳақида маълумот берди. У ўз маърузасида мактабда ташкил этилган оромгоҳда  1- синфдан  8- синфгача бўлган ўқувчилар жалб этилганлигини таъкидлади. Оромгоҳ таркибида 10 та тўгарак мавжуд бўлиб, улар муайян жадвал асосида фаолият юритади. Улар қуйидагилар: “Моҳир қўллар”, “Ёш мусаввир”, “Мусиқа”, “Ёш информатик”, “Ёш китобхон”, “Инглиз тили”, “Рус тили” ҳамда спортнинг  футбол, бадминтон, шахмат, шашка, стол тенниси турлари бўйича тўгараклар ташкил этилган. Ушбу тўгараларни олиб бориш учун масъул шахс бириктирилган, шунингдек, тўгараклар иш режалари ишлаб чиқилган. Тўгараклар иш режалар асосида иш олиб бормоқда.  Тўгараклар олиб бориладиган хоналар тўгаракларга мос тарзда жиҳозланган.

14      15

Шунингдек, майдончада фильмлар ва мултфильмлар намойиши йўлга қўйилган. Оромгоҳда ўқувчилар ёзни қизиқарли ва мароқли ўтказмоқдалар.

16          17

Оромгоҳда ташкил этилган «Ўзбек миллий рақс» тўгарак рахбари Н.Атамбаева машғулотидан лавҳалар

18        19

Оромгоҳдаги шахмат-шашка тўгарак  машғулотидан лавҳалар.

20         21

Оромгоҳдаги “Рус тили сабоқлари”  тўгарак машғулотидан лавҳалар.

22       23

Оромгоҳдаги “Инглиз тили сабоқлари”  тўгарак машғулотидан лавҳалар.

24        25

Оромгоҳдаги “Камалак” гуруҳида саҳналаштирилган қўғирчоқ театрларидан лавҳа.

26       27

Оромгоҳдаги кино фильмлар намойишидан лавҳалар.

Bystxtb

Сўнгги қўнғироқ

Сергели тумани ХТМФМТТЭ бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларида 2017 йил 25 май куни “Хайр мактаб-салом коллеж” тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди. Мактаб ҳовлилари “Оқ йўл сизга азиз битирувчилар!”, “Мактабимиз бир умр қалбимизда!”, Read More